Disable Preloader

«Оскар» лауреати бўлган режиссёр PROlogue халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлади

«Оскар» лауреати бўлган режиссёр PROlogue халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлади

Россиялик режиссёр ва актёр Владимир Меньшов PROlogue IV халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмонлари рўйхатига киритилди.

Халқаро кинофестиваль дирекциясидан маълум қилинишича, бошқа таклиф этилган юлдузлар қаторида Владимир Меньшов ҳам Ўзбекистоннинг ёш кинематографистлари учун маҳорат-дарсларини ўтказади.

Театр, кино ва телевидение актёри, кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва телебошловчи россиялик Владимир Валентинович Меньшов 1939 йилнинг 17 сентябрь куни Бакуда туғилган. Меньшов – Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Россия халқ артисти, «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми учун «Оскар» мукофотининг «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясида лауреат бўлган.

PROlogue халқаро кинофестивали 27 – 30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тўлиқ ва қисқа метражли, шунингдек миллий қисқа метражли бадиий фильмлар танловига 280 дан ортиқ иш келиб тушган.

Швеция, Франция, Исроил, Эрон, Украина, АҚШ, Перу, Қозоғистон ва бошқа 60 дан ортиқ давлатларнинг кино соҳаси вакиллари PROlogue кинофестивалида иштирок этиш истагини билдирган.

Возврат к списку