Disable Preloader

“PROlogue -2018” халқаро кинофестивалининг шорт листига киритилган фильмлар рўйхати маълум бўлди

“PROlogue -2018” халқаро кинофестивалининг шорт листига киритилган фильмлар рўйхати маълум бўлди

PROlogue IV халқаро кинофестивалининг саралаш комиссиялари 280 та фильмлар орасидан 32 тасини танлаб олди. Ушбу фильмлар асосий танловда иштирок этиш учун лойиқ топилди.

Асосий босқич 27 - 30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Унда фестиваль ҳакамлари, иштирокчилари билан бир қаторда барча хоҳловчилар ҳам турли давлатларнинг 8та тўлиқ метражли ҳамда 14 та қисқа метражли фильмларини томоша қилишлари мумкин бўлади. Фестивалда АҚШ, Туркия, Россия, Жанубий Корея, Польша, Швеция, Фаластин, Эрон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Босния ва Герцеговина, Перу, Франция ва бошқа мамлакатларнинг картиналари иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ёш кинематографларнинг 9та қисқа метражли фильмлари ҳам намойиш этилади.


Танловнинг асосий дастурига киритилган картиналар рўйхати:

 

Тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови

1. Мени ёлғиз қолдирма (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич).

2. Мангулик (Перу, 2017, реж. Оскар Катакора).

3. Тунги авария (Қирғизистон, 2017, реж. Темирбек Бирназаров).

4. Голнеса (Эрон, 2018, реж. Саттар Чамани Гол).

5. Сарвқомат дилбарим (Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018, реж. Сарвар Каримов).

6. Арвоҳ (Қозоғистон, 2018, реж. Хуат Ахметов).

7. Мулла (Россия, 2018, реж. Амир Галиаскаров, Рамиль Фазлиев).

8. Кичкина фермер (Франция, 2017, реж. Хьюберт Чаруэль).

 

Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови

 

1. Бонбон (Фаластин, Ливан, 2017, реж. Ракан Маяси)

2. Айирбош (Туркия, 2018, реж. Ҳалил Ибраҳим, Мехмет Канадли)

3. Содда ғоя (Эрон, 2018, реж. Муҳаммадризо Теҳроний)

4. Менинг янги йилим (Арманистон, 2018, реж. Арусяк Симонян)

5. Тошкўмир (Қирғизистон, 2017, реж. Евгений Чистяков)

6. Асан (Қозоғистон, 2017, реж. Берик Жаханов)

7. Мактаб ҳовлиларидаги ғам (Швеция, 2017, реж. Мария Эриксон)

8. Зимистонга шўнғиб (АҚШ, 2018, реж. Оливер Грано)

9. Менинг исмим (Жанубий Корея, 2018, реж. Чонг-гил Хан)

10. Қулун (Ўзбекистон, 2018, реж. Дилшода Абдурахимова)

11. Танбур йиғиси (Тожикистон, 2018, реж. Аниса Сабири)

12. Oдамларнинг гапи (Польша, 2018, реж. Гжегож Папжицки)

13. Инструкция (Россия, 2017, реж. Виолетта Мошкова)

14. Толгау (Қозоғистон, 2018, реж. Аян Найзабеков)

 

Қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танлови

1. Мусаввир (реж. Фотиҳ Насимов, 2018)

2. Чой (реж. Шокир Холиқов, 2018)

3. Афсунгарлар туҳфаси (реж. Хусан Отабоев, 2017)

4. Жароҳат (реж. Азиз Мардонов, 2018)

5. Гуноҳкор (реж. Тимур Суслин, 2018)

6. Устоз (реж. Марс Орынбасаров, 2018)

7. Фаввора (реж. Гулнора Иванова, 2018)

8. Қуш (реж. Махлиё Аскаралиева, 2018)

9. Йўл (реж. Жасур Рустамов, 2018)

Возврат к списку