Disable Preloader

SCORPION триллери PROlogue-2018 фестивалининг очилиш фильми бўлади

SCORPION триллери PROlogue-2018 фестивалининг очилиш фильми бўлади

 Режиссёр Мухлиса Азизованинг SCORPION фильми жорий йилнинг 27 ноябрида Тошкентда ташкил очиладиган PROlogue Халқаро кинофестивалининг очилиш фильми бўлиши кутилмоқда. Картина 1 декабрь куни катта экранларга чиқади.

          Фильм Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида ишланган. Триллер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган.

          Ёшлар ўртасида халқаро жиноятчиликка қарши курашишга даъват этувчи фильмда Фарход Махмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этишди.  Шунингдек, ролларда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев иштирок этди.

          PROlogue Халқаро кинофестивали дирекциясида маълум қилишларича, SCORPION триллерининг намойиши фестивалнинг танловдан ташқари премьераси бўлиши кутилмоқда.

Возврат к списку