Фестиваль ҳақида

“PROlogue – 2018” - Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро кинофестиваль

Фестиваль ҳақида

«PROlogue» Халқаро кинофестивали 27-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади.

2018 йилдан бошлаб «PROlogue» халқаро кинофестиваль мақомига эга бўлди ва Ўзбекистонда ўтказиладиган ягона халқаро кинофестиваль ҳисобланади.

«PROlogue» Халқаро кинофестивалининг асосий диққати ёшлар учун долзарб бўлган мавзулар кўтарилган фильмларга қаратилган. Асосий урғу ёш киночилар ижодига, уларнинг янгича қарашлари, ўзига хос бадиий тил билан эски мавзуларга бошқа ракурсдан назар ташлаш қобилиятига берилади.

Танлов дастури 3 секциядан иборат: тўлиқ метражли бадиий фильмлар, қисқа метражли бадиий фильмлар ва миллий қисқа метражли бадиий фильмлар.

Танлов дастури билан бир вақтда маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, конференциялар ва замонавий кино саноатининг долзарб мавзуларига бағишланган, халқаро экспертлар иштирокидаги бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Иштирок учун талабномалар 2018 йил 27 октябригача қабул қилинади.